Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар иқтисодиёти билан танишиш мақсадида 27 июль куни Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ушбу токзорни келиб кўрди. Ҳосилни томоша қилиб, токзор оралаб юрар экан, давлат раҳбари ёшларга ва ишсиз фуқароларга узум парваришини ўргатиб, улар билан кооперация асосида узум етиштириш, бунга чет эллардаги юртдошларимизни ҳам жалб этиш зарурлигини таъкидлади.
Боғда, шунингдек, олма, гилос ва ўрик кўчатлари, қатор ораларига тарвуз, қовун, помидор, қалампир, булғор қалампири ва бошқа сабзавотлар экилган. Булар ҳам аҳоли даромади, экспортни ошириш учун қўшимча манба саналади.
Боғ ёнида 2 минг тонна сиғимга эга бўлган совуткичли омбор қурилган. Бу ерда маҳсулотлар сақланиб, сараланиб, Туркия ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади. Хўжалик ихтиёрида 15 та трактор ва 20 миллиард сўмлик турли хилдаги қишлоқ хўжалиги техникалари хизмат кўрсатмоқда.
«Дарё» фотомухбири ушбу узумзор манзараларини кадрларга муҳрлади.